

Ҳужумчи “Манчестер Сити”га қарши АПЛ доирасидаги ўйинда ягона ҳамда ўзининг Лондон клуби сафидаги 267-тўпини киритди.
Шу тариқа, 29 ёшли инглиз футболчиси Жимми Гривзнинг "Тоттенхэм" сафида барча мусобақаларда гол уриш бўйича рекордини янгилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳсда "шпорлар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, очколарини 39 тага етказиб олди.



