Кейн АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 8-ўринга кўтарилди

Eldor Akmurzayev
4 апр 2021
Англия чемпионати 30-туридан ўрин олган "Ньюкасл" – "Тоттенхэм" баҳсида жанговар дуранг (2:2) қайд этилди.

Ўйинда дублни расмийлаштирган “шпорлар” ҳужумчиси Харри Кейн мусобақадаги 161 ва 162-голларини урди. У АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 8-поғонадаги Жермейн Дефо билан тенглашиб олди.

Улардан олдинроқда эса Робби Фаулер (163 гол) бормоқда.

1. Алан Ширер – 260 гол;

2. Уэйн Руни – 208;

3. Энди Коул – 187;

4. Серхио Агуэро – 181;

5. Фрэнк Лэмпард – 177;

6. Тьерри Анри – 175;

7. Робби Фаулер – 163;

8-9. Харри Кейн – 162;

8-9. Жермейн Дефо – 162.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: premierleague.com