Кевин-Принс Боатенгнинг уйига ўғри тушди

Mirjalol Normatov
17 фев 2019, 15:14
"Барселона" хавбеки Кевин-Принс Боатенгнинг уйига ўғри тушди.

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, йўқолган нарсаларнинг қиймати 300 минг еврони ташкил қилади.

"Вальядолид"га қарши баҳс ганаликнинг "Барселона" таркибидаги дебюти бўлганди. Ўшанда каталонияликлар минимал ҳисобда ғалабага эришганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo