

"Ҳозир жисмоний ҳолат ҳақида гапириш қийин, аммо менинг заиф томонларим йўқ. Ўйиннинг исталган қисмида ўзимни жуда яхши ҳис қиламан.
"Вольфсбург"да яхши ҳолатда эдим, аммо сўнгги 3 мавсумда ўзимнинг янги қирраларимни кашф қилдим. Барқарор ўйин даражасини ушлаб турганимдан хурсандман. "Вест Хэм"га қарши ўтказилган мавсумдаги биринчи ўйиндан токи "Реал" билан баҳсга қадар жуда яхши ўйнадим.
Ўзимни ноёб ва бетакрордек ҳис қилиш ёқади. Ўйлашимча, ўйин услубим ўзига хос.
Ярим ҳимоячининг заиф томонлари бўлмаслиги керак. Футбол ривожланиб боряпти, ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам барчасини назорат қилишингиз ва вазиятларга улгуришингиз керак", – деди Бельгия терма жамоаси футболчиси.




