Кенни Далглиш Ҳиндистонда иш бошлаши мумкин

Narzulla Saydullayev
26 окт 2013
"Ливерпуль" афсонаси Кенни Далглиш клуб директорлар кенгашини тарк этиши мумкин.
"Metro" нашрининг хабарига кўра 62 ёшли мутахассис Ҳиндистон футбол суперлигаси ташкилотчиларидан таклиф олган.

Унга январь ойида старт оладиган чемпионатда иштирок этувчи 8 клубдан бирига бош мураббий бўлиш таклиф қилинди. Худди шундай таклифлар Марсель Десайи ва Петер Шмейхель каби собиқ футболчиларга ҳам юборилди.

Манбанинг хабарига кўра, Далглиш Ҳиндистон лигасида ўз кучини синаб кўришга тайёр.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net