UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05Ўзбекистон кубоги: "Насаф" - "Пахтакор" жавоб ўйини олдидан  0 01:48Италия. «Интер» «Удинезе»ни таслим қилди ва бошқа ўйинлар  1 01:46«Обод»: «Локомотив» ўринбосарлари билан ўйнадик  1 00:55"Марсель" "Барселона" ҳимоячисига даъвогар  0 00:35«Милан» ҳимоячисидан антирекорд   1 00:10Луис Энрикенинг ёрдамчиси «Сельта» бош мураббийи бўлди  4 23:45Тоттининг "Рома"даги сўнгги ўйини қандай ўтди? ФОТО  20 23:25Манчини кейинги ҳафта «Зенит» бош мураббийи бўлади  0 23:05"Машъал": Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жавоб баҳсига тайёргарлик бошланди  8 23:02Италия. «Рома» Тоттининг сўнгги ўйинида ғолиб бўлди   2 22:20Маскерано 6 ҳафта футбол ўйнамайди  6 21:56Афонин ва "Оренбург" Россия премьер-лигасидан тушиб кетди  11 21:47Коклен: "Арсенал" футболчилари Венгер учун Англия Кубогида ғолиб бўлишди"  3 21:16Роналдонинг фикрича, "Олтин тўп" Роналдуга берилиши керак  9 20:45"Сампдория" ва "Лас-Пальмас" "Интер" футболчисини ижарага олмоқчи  0

22 сен 17:40
Янгиликлар

Келишилган ўйинларга қарши кураш олиб бораётган 8 та мамлакат

Айни пайтда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида футбол можароси ҳисобланган келишилган ўйинларга қарши кураш бошлаб юборилган.
Бундай келишилган ўйинлар нафақат ўша давлатнинг ички футболи ривожига, балки жаҳон футболининг ривожига ҳам салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Қуйида келтириб ўтадиган мақоламизда шундай келишилган ўйинларнинг ташкилий ишлари билан шуғуланиб келган ва ҳозирда ўз қилмишлари учун жавоб бераётган Дан Таннинг қомоққа тушишидан олдин бўлган воқеалар хусусида маълумот келтириб ўтамиз.

Вей Ди – Хитойда келишилган ўйинларга қарши курашувчи шахс Дан Тан тўғрисида қуйидаги фикрларни келтириб ўтади.
Энг муҳими биз катта шов-шувга сабаб бўлган Италия ёки Туркиядаги келишилган ўйинлар ҳақида эмас, балки шундай келишилган ўйинларни қарши курашишни ҳеч кимга билдирмаган ҳолда олиб борган мамлакатлар ҳақида гапиришимиз керак. Бундай мамкатларда асосан Дан Тан бошчилигидаги осиё синдикат иш олиб борган. Ўтган ҳафта Сингапурда қўлга олинган ушбу шахс замонамизнинг энг катта футбол жиноятчиларидан саналар эди.

Хитой
2009-2013

Хитойда энг катта антикоррупцион гуруҳ, футбол ҳокимияти бошига 58-ёшли Вей Ди келганидан сўнг бошланди. Анелька ва Дрогбаларни ўз сафига қўшиб олган “Шанхай Шеньхуа”да текширув олиб борилганидан сўнг, клубдан 2003 йилги чемпионлик унвони олиб ташланди ва яна 12 та клубга турли хилдаги жарималар солинди. Бундан ташқари синчковлик билан олиб борилган текширув натижасида 33 та футболга алоқадор бўлган шахслар (футболчилар, ҳақамлар...), футболдан умрбод дисквалификация қилинган бўлсалар яна 25 нафар шахс 5 йилга футболдан четлатилди.

Англиянинг The Guardian газетаси Хиойда бўлиб ўтган текширув натижасидан келиб чиқиб, 2009 йилда ушбу мамлакатда 30 фоиз ўйинлар келишув асосида ўтказилганини ёзган. Бунга футболчилар маошининг камлиги асосий сабаб қилиб кўрсатилган. Газетанинг ёзишича, ўшанда футболчилар бир ойда 200 фунтдан кўп маош олишмаган бўлишса, келишилган ўйинлар учун уларга 5000 фунтгача маблағ тўланган.

Швеция
2013-йилнинг ёз мавсуми

Ўзининг оқилона сиёсат олиб бораётганлигини кўрсатиш учун, мамлакатнинг 4 дивизион вакили “Сирисанска Кербуран” бошқа клубларга намуна бўла олди. Клуб раҳбарияти виждонан “Кваршеденс” клубига қарши бўлиб ўтган ўйин (1:5), келишилган ёки келишилмаганлигини текшириш мақсадида мамлакат ҳуқуқ тартибот органларидан клубда текширув ўтказишни сўради.

Гап шундаги швециядаги букмекерлик компаниялари, ушбу ўйинда “Сирианск Кербуран”нинг мағлубияти учун олдиндан жуда катта маблағ қўйилгани сабабли, одамлардан пул олишни тўхтатиб қўйишган. Бироқ текширув натижалари ўйин кўнгилдагидек ўтганини тасдиқлаган.

Чехия ва Словакия
2013 йилнинг сентябрь ойи

Чехияда 12 нафар шахсга Словакияда эса 7 нафар шахсга келишилган ўйинларни ўткагани учун айблов қўйилган. Бундан ташқари яна 20 нафар ўйинчилар гумондор саналиб, сўров пайтида қўмитага ора-сира келишаяпти. Ҳуқуқ тартибот органларининг тахминий баҳосига кўра, жиноятга алоқадор бўлган осиё синдикати бу мамлакатда 19 та ўйинни қалбакилаштирган. Бундай ишларни амалга ошириш учун бу гуруҳ, ўйинчиларга умумий ҳисобда 210 минг евро сарфлаган бўлса, қалбаги ўйинлардан 950 минг фойда кўрган.
Бу можарога нафақат қуйи лига клублари балки “Теплице” каби Чехиянинг олий лига вакили ҳам аралашган.

“Келишилган ўйинлар ҳақидаги биринчи хабарлар бундан 11 ой олдин кела бошлади ва шундан буён биз мазкур иш бўйича тергов олиб бораяпмиз”- дейилади ҳуқуқ тартибот органларининг аризасида.

Венгрия
2011-2013

Мамлакат суди, осиё синдикатининг турли хил савиядаги 32 та ўйинни уюштирганликда айбдор деб топди. Буларга юқори дивизион клублари ўртасидаги 11 та ўйин, қуйи дивизион клублари ўртасида бўлиб ўтган бир қатор ўйинлар, Финляндияда ўтказилган 3 та ўйин ва Италияда бўлиб ўтган 1 та ўйинлар кирган. Ушбу жиноятга алоқадор 45 нафар шахс ва шу жумладан келишилган ўйинларнинг ташкилий ишлари билан шуғуланувчи 17 сентябрь куни қўлга олинга Дан Тан айбдор деб топилган. Барча айбдорларга 2 йилдан 26 йилгача қамоқ жазоси тайинланган.

Сингапур
2013 йилнинг баҳор-ёз ойлари

Уч нафар ливанлик ҳакамлар Осиё конфедерациялар кубоги баҳсида Сингапурнинг “Тампинс Роверс” ва Ҳиндистонинг “Ист Бенгал” клублари ўртасидаги ўйиндан керакли натижа чиқариб беришлари учун жиноятчилар билан битим тузишган. Ушбу жиноий иш натижасида бош ҳакам 6 ойга озодликдан маҳрум этилган бўлса, ёрдамчи ҳакамлар 3 ойга қамоқ жаҳосига маҳкум этилганлар.

“Менга ташкилотчилар томонидан тегишли кўрсатма берилди. Шу билан биргаликда 20-30 тача видео тасмалар юборилди ва шу асосида ўйинни бошқариш тартиби кўрсатиб берилди. У ерда қайси қарорларни бекор қилиш ёки қабул қилиш кўрсатиб қўйилган эди”, - дейди ўйин бош ҳаками Али Саббах.

Австралия
2013 йилнинг сентябрь ойи

Ўтган ҳафта охирларида Мельбурн шаҳри ҳуқуқ тартибот органлари Австралиянинг иккинчи дивизионида ишлайдиган бир нафар мураббийни ва 9 нафар ўйинчини қўлга олишган. Бу можаронинг асосий сабабчиси маҳаллий “Жануб юлдузлари” клуби эди. Ҳозирда бу иш бўйича 4 нафар футболчи озод этилган бўлса қолганларига жазо тайинлаган. Бу футболчилар катта пул эвазига ўйин натижасига етарлича таъсир ўтказишган ва кўплаб ҳолларда гол ўтказиб юборишган. Ташкилотчилар букмекерлик компанияларидан 2 миллион доллардан кўпроқ маблағ ишлаб олишган бўлишса, ўйинчиларга бир неча минг харажат қилишган холос. Мазкур иш юзасидан тергов жароёни давом этмоқда.

Жанубий Корея
2011-2013

2010-2011 йиллар давомида ўтказилган 21 та ўйин натижалари кўра олиб борилган текширувдан 41 нафар футболчи спортдан дисквалификация қилинган. Лекин кейинчалик уларнинг ярмига 2 йилдан 5 йилгача синов муддати берилган ва улар футболга қайтишлари мумкин.
Кореяда бундай ўйинчиларни бир жамоадан 3-4 тадан қўлга олишган (шундай воқеа “Санджу Сангму” клубида содир бўлган эди). Умрбод футболдан дисквалификация қилинган ўйинчилардан бири Ли Гюн Хван унга қўйилган айбловни кўтаролмай 2012 йилнинг апрель ойида ўз жонига қасд қилган.

sports.ru сайтидан Муродов Миразиз таржимаси.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди
Бугун юртимизнинг беш стадионида олий лиганинг 12-туридан ўрин олган...  109
Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО
Ўзбекистон U-21 ва Россия U-21 ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.  90
"Барселона" - кетма-кет учинчи бор Испания кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО "Барселона" - кетма-кет учинчи бор Испания кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО
Испания кубоги финалида "Барселона" "Алавес"...  70
Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади
Бугун олий лиганинг 12-туридан ўрин олган 3та учрашув бўлиб ўтди.  63
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: