
Евро-2016 саралаши доирасидаги ўйин 4:0 ҳисобида инглизларнинг ғалабаси билан якунланди, Кейн эса гол урди.
"Орзулар ушалади! Дебютдан олдин ҳаяжонландим, гол уриш эса - болалигим орзуси эди. Бу воқеани узоқ вақт унутмайман.
Йигитлар жуда яхши ўйнади. Уч очко олганимиздан мамнунмиз. Англия терма жамоасида ўйнаб, голлар уришни истайман.
Италияга қарши учрашувда асосий таркибда бўламанми? Буни мураббий ҳал қилади, аммо мен бунга тайёрман" - дейди Кейн.