Кечаги дурангдан сўнг Аморим нималар деди?

Khoja
25 авг 2025
АПЛнинг 2-туридаги омадсизликдан сўнг Рубен Аморим ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу мураббий бўлишнинг энг яхши томони – 90 дақиқа давомида ҳис-туйғуларни бошдан кечириш. Биз бундан яхшироқ ўйнай оламиз, шунинг учун майдон четида жуда асабийлашдим. Мен футболчиларимга ёрдам беришни истайман, бироқ ҳозирча бу қўлимдан келмаяпти. Сабаби менга боғлиқ бўлмаган нарсалар ҳам бор. 

Аммо футболчиларнинг ўзлари ҳам яхшиланишни исташса, мен уларга янада кўпроқ ёрдам бера оламан. Шунда биз кучли бўламиз", - деди Аморим.


KhojaMuallif
Manba: skysport