

“Кўриниб турибди, муаммоларимиз бор. Керакли натижага эришишда муаммоларга учраяпмиз. Натижаларимиз бўлса, плей-оффга чиқиш учун ёмон ҳолатда эканлигимизни кўрсатмоқда. Аммо ҳаммаси аввалгидек ўз қўлимизда. Бу биз ўз майдонимизда эришишни хоҳлаган натижа эмас, албатта. Бироқ биз рақибнинг голларига жавоб қайтара олдик ва бир очкога эга бўлдик”, — дейди Каземиро.


