

Журналист Сэмюэл Лакхерстнинг маълумотига кўра, бразилиялик футболчининг йўналиши Италия сари ўзгариши мумкин. Ҳозирча унга бирор клубдан аниқ таклиф йўқ.
МЮга қадар Каземиро "Реал" ва "Порту" каби жамоалар таркибида ҳам ҳаракат қилган. Олдинроқ унга "Интер Майами" томонидан ҳам қизиқишлар бўлгани айтилганди.
34 ёшли хавбек ушбу мавсумда 25 ўйинда қатнашиб, 5 гол ва 2 ассист қайд этди.



