Кай Хаверцга навбатдаги АПЛ клуби қизиқмоқда

Alisher
27 апр 2020
"Байер" ярим ҳимоячиси Кай Хаверц яна бир Англия Премьер-лигаси клуби қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Хабарларга кўра, "Челси" леверкузенликларнинг 20 ёшли хавбекини диққат билан кузатмоқда.

Ўйинчига шунингдек "Бавария", "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" клублари ҳам бефарқ эмас.

Хаверц жорий мавсум барча мусобақаларда 34та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол уришга эришди.


AlisherMuallif
Manba: The Athletic