Кахи Махарадзе Грузия - Ўзбекистон ўйинига тахмин билдирди

Xayrulla Xoliqov
14 ноя 2021, 11:59
Маълумки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага Грузияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Грузияликлар яқинда ЖЧ саралаш баҳсида Швецияни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, Европада шов-шув кўтаришди. Шу боис бу жамоага қарши ҳаракат қилиш биз учун ҳам қизиқ бўлади.

Бундан ташқари, бизнинг терма жамоа ўтган ой кутилмаганда Иорданияга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Элдор Шомуродовнинг айтишича, бу мағлубият шунчаки тасодиф ва Грузия билан ўйинда футболчиларимиз аввалги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилишади. 

Ўзбекистон миллий чемпионатида яхши ўйин кўрсатиб келаётган легионерлардан бири Кахи Махарадзе эканини биласиз. "Локомотив"нинг грузиялик ярим ҳимоячиси эртанги ўйин олдидан ўз тахминини билдирди. 

"Менимча, чиройли ўйин гувоҳи бўламиз, ҳар икки жамоа таркиби анча ёшарган ва футболчилар бор куч билан ҳаракат қилишга тайёр. Тахминимча, ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилади", - дейди Кахи Махарадзе. 

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›