Кахи Махарадзе: "Эрон, Жанубий Корея, БАА, Ироқ ва Сурия, бу менинг тахминим"

Narzulla Saydullayev
12 апр 2016, 12:52
Бугун қуръа ташалш маросимидан аввал "Локомотив" клубининг грузиялик ярим ҳимоячиси Кахи Махарадзенинг фикрлари билан қизиқдик.

- Кахи, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жой оладиган гуруҳда қайси жамоалар бўлишини хоҳлардингиз?
- Эрон, Жанубий Корея, БАА, Ироқ ва Сурия, бу менинг тахминим. Ўзбекистон миллий терма жамоасига айнан мана шу жамоалар гуруҳда рақиблик қилишини истайман. Агар ҳақиқатан ҳам шундай бўлса, унда ҳозирданоқ барчани Ўзбекистон терма жамоасини ЖЧ-2018 финал босқичига чиққани билан табрикласа бўлаверади.

- Қайси жамоани кўришни истамайсиз?
- Австралия ва Японияни. Бу икки терма жамоа қитъанинг энг кучлилари.

- Терма жамоамизнинг иккинчи саралаш босқичида кўрсатган ўйинларидан келиб чиқиб, имкониятларимизни қандай баҳолайсиз?
- Терма жамоа олдига ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш вазифаси қўйилганди. Йигитлар бу вазифани шараф билан уддалашди. Илк миссия бажарилди. Энди олдинда ҳақиқий жанг бошланади. Бу босқич ўйинлари ҳақида тахмин қилиш қийин.

Камолиддин Алимов ёзиб олди

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia