Кавани Неймар билан суҳбатлашди

Eldor Akmurzayev
24 июн 2019
ПСЖ форварди Эдинсон Кавани жамоадоши Неймар билан боғлиқ бўлган сўнгги хабарларга муносабат бирлдирди.

«Неймар билан унинг атрофида юз бераётган воқеалар бўйича Франциядаёқ суҳбатлашгандим. Копа Америкада эса ҳозирча гаплашганимиз йўқ. Бўлиб ўтаётганларни ҳисобга олган ҳолда нима қилишни унинг ўзи яхши билишини айтиб ўтмоқчиман. Биламан, ҳозир Неймарга осон эмас. Унда ўз характер бор ва Неймар олдинга интила олади. Ўйлайманки, у тузалиб кетади. Унга энг яхши тилакларни билдириб, тезроқ сафга қайтишини тилаб қоламан», – дейди Кавани.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Paris United