Катанец қўл остидаги иккинчи расмий мағлубият

Mirjalol Normatov
14 ноя 2024
Яқиндагина Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга қарши ўйини якунланди.

Унда мезбонлар сўнгги дақиқадаги гол эвазига ғалабани илиб кетди, 3:2.

Бу термамизнинг Сречко Катанец қўл остида расмий ўйинлардаги иккинчи мағлубияти бўлди. Дастлабкиси Осиё Кубоги чорак финалида Қатарга қарши ўйинда кузатилган ва ўшанда термамиз пенальтилар серияси сабаб мағлуб бўлганди.

Сречко Катанец қўл остида Ўзбекистон терма жамоаси 19 расмий ўйинда қатнашиб, 12 ғалаба, 5 дуранг ва 2 мағлубият қайд этди. Умумий ҳисобда 41 учрашувда 25 ғалаба, 8тадан дуранг ва 8 мағлубият кузатилди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia