Касильяс футбол тарихидаги энг кучли 5 нафар дарвозабонлар кимлигини айтди

Narzulla Saydullayev
16 окт 2015, 14:40
"Порту" дарвозабони Икер Касильяс UEFA томонидан ташкил этилган савол-жавобда иштирок этди.

Қуйида Икер Касильяс томонидан берилган энг қизиқарли жавобларни келтирамиз.

Нима учун сиз дарвозабон бўлишга қарор қилгансиз?

Икер Касильяс:
Ёшлигимдан дарвозага туришни ёқтирардим. Кўпинча отам билан бирга футбол ўйнардик, у эса дарвозага туришни хушламас эди, бу ҳам таъсир қилган!

Сиз билан бирга ўйнаган энг қобилиятли футболчи?

Касильяс:
Доим Зинедин Зиданнинг ўйинларини кузатиш ёқади.

Яхши дарвозабон бўлиш учун нима керак?

Касильяс:
Аввало руҳияти кучли бўлиши керак. Дарвозада туриш дегани бу - мард, ақлли ва таваккалга тайёр бўлиш деганидир.

"Порту" кийиниш хонасидаги энг ҳазилкаш инсон?

Касильяс
: Элтон. У доим кулади, бу эса жамоага ижобий таъсир қилади.

Сизга қарши ўйнаган энг кучли ҳужумчи?

Касильяс:
Лионель Месси. Яна ким бўлиши мумкин? Бир неча марта "Барселона"га қарши ўйнаганман.

Энг ёқимли сейв?

Касильяс: 2002 йилги ЕЧЛ финалида "Байер"га қарши ўйиндаги сейвлар ва ЖЧ-2010 финалида Арьен Роббеннинг зарбасидан кейинги сейв.

Ёшлигингизда сизнинг кумирингиз ким бўлган?

Касильяс:
Петер Шмейхель.

Футбол тарихидаги энг кучли беш нафар дарвозабон...

Касильяс:
Шмейхель, Витор Байя, Жанлуижи Буффон, Оливер Кан ва Сантьяго Канисарес.

Энг чиройли ўтказиб юборган голингиз?

Касильяс
: Ҳеч бирини эслай олмайман, сабаби ҳар гол ўтказганимда доим ғазабланаман.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›