Касемиро: "Роналду навбатдаги учрашувларда кўп гол уради, бундан ҳавотир олмаяпман"

Aslanov Jasurbek
6 ноя 2017, 18:29
"Реал" ярим ҳимоячиси Карлос Касемиро жорий мавсум кам гол ураётган Криштиану Роналдуни қўллаб-қувватлади.

Португалиялик ЛаЛиганинг 7та учрашувида 1та гол урди ва 2та голли пас берди.

"Роналду доимо гол уришни истайди ва бунинг учун вазиятлар яратади. У кейинги учрашувларда кўплаб голлар уради, бундан ҳавотир олмаяпман. Бенземага тўхталадиган бўлсак, у энг яхши марказий ҳужумчи. У яхши ўйнайди ва кейинги баҳсларда гол уришига ишонаман" - дейди Касемиро.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com