Касемиро: "Погба" - ажойиб йигит. Уни "Реал"да жуда яхши кутиб олишади"

Aslanov Jasurbek
11 апр 2019
"Реал" ярим ҳимоячиси Касемиро "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погба ҳақида фикр билдирди.

"Погба - ҳар қандай жамоада ўйнаб кета оладиган жаҳон даражасидаги футболчи. Агар у "Реал"га ўтса, Полни жуда яхши кутиб олишади. У кучли ўйинчи эканлигини биламиз.

Ҳозир унинг бор эътибори Чемпионлар лигасининг кейинги учрашувига қаратилган бўлса керак" - дейди Касемиро.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru