Карвахаль: "Роналду зарба берган вазиятда пенальти бор эди"

Aslanov Jasurbek
14 янв 2018, 16:41
"Реал" ҳимоячиси Даниэль Карвахаль "Вильярреал"га қарши ЛаЛиганинг 19-тур учрашувидаги (0:1) бир вазият ҳақида фикр билдирди.

"Роналду тўпга зарба бериб, йиқилган вазиятда пенальти бор эди. Бу қўполлик қизил карточкага тортарди. Ҳакамлар ҳам биз каби оддий одамлар, аммо жамоамиз ҳакамлик туфайли мағлуб бўлгани йўқ" - дейди Карвахаль.

"Реал" ЛаЛиганинг сўнгги 5 учрашувида фақат 1та ғалабага эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com