UZ

Каррагер АПЛнинг энг яхши марказий ҳимоячиси кимлигини айтди Янгиликлар

Каррагер АПЛнинг энг яхши марказий ҳимоячиси кимлигини айтди

"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер "қизиллар" футболчиси Виржил ван Дейк ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Ван Дейкни яхши футболчи сифатида танийман, аммо у кутганимдан ҳам кучлироқ чиқди. Биз кўпинча "Ливерпуль" ҳимояси туфайли АПЛда ғолиб бўла олмаслиги ҳақида баҳслашар эдик, бироқ энди уларда лиганинг энг яхши ҳимоячиси ван Дейк бор.

Ундан кучлироқ кўринган ҳимоячини эслай олмайман. У сўнгги тўрт йилда ўзини етакчи сифатида кўрсатган Венсан Компания позициясини эгаллади. Улар бир-бирига ўхшайди, бу икки футболчида камчилик йўқдек. Уч йил олдин Компани ўзининг энг яхши формасида бўлганида, ундан кучлироқ марказий ҳимоячи йўқ эди.

Агар кейинги уч ёки тўрт йил ичида "Ливерпуль" чемпионат ёки Чемпионлар лигасида ғолиб чиқса, ван Дейк Алан Хансен каби жамоанинг энг яхшиларидан бири бўлади" - дейди Каррагер.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Элдор Шомуродовга савол йўлланг Элдор Шомуродовга савол йўлланг
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор...  325
ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида ПСЖга мағлуб бўлди ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида ПСЖга мағлуб бўлди
ЕЧЛнинг 1/8 финали доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - ПСЖ...  287
Расмий хабар: Андрей Микляев - «Сурхон» бош мураббийи Расмий хабар: Андрей Микляев - «Сурхон» бош мураббийи
Бугун «Сурхон» футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.   172
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг