Карпин: "Шомуродов 2 йил давомида фаол меҳнат қилиб, ўсишга эришди"

Aslanov Jasurbek
29 окт 2019, 13:17
"Ростов" устози Валерий Карпин Россия 24 каналига катта интервью берди.

Интервьюда Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ростов" ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳақида савол бўлган. Суҳбатнинг ўша қисмини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

- Нега Шомуродов ва Соболев каби номаълум ва паст баҳоланган футболчилар ўзини кўрсатишмоқда?

- Улар паст баҳоланмаган. Ярим йил аввал Шомуродовнинг нархи бошқача эди. Соболевда ҳам шундай. Шомуродов икки йилдан бери бизда ва фаол меҳнат қилиб, ўсишга эришди. 16-17 ёшда ҳамма ҳам порлайвермайди. 18 ёшида ЦСКА асосий таркибига кирган Головинни қаранг, у ҳам аста-секин ўсди. Ривожланиш ҳар бир футболчида ўзгача бўлади. Миранчуклар асосий таркибга 18 ёшида кирмаган. Бу нормал ҳолат.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›