Карпин РПЛ қарорига муносабат билдирди

25 июн 2020, 23:13
"Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин РПЛнинг "Краснодар" - "Динамо" ўйинини (23-тур) кейинга қолдириш тўғрисида чиқарган қарорига муносабат билдирди.

"Одамлар! Менинг инглиз тилим яхши эмас. Мен "Краснодар" - "Динамо" учрашуви форс-мажор ҳолати туфайли қолдирилганини тўғри англадимми?!" - деб ёзди Карпин РПЛ хабарини илова қилгани ҳолда.

Аввалроқ РПЛ раҳбарияти жамоаларда аниқланадиган коронавирус инфекцияси ҳолатлари форс-мажор эмаслигини айтганди. Шу туфайли "Ростов" "Сочи" билан ўйинда ўз тарбияланувчилари билан иштирок этишга мажбур бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: football.kulichki