Карло Анчелотти: "Эриксен Пирлога ўхшайди"

22 фев 2020, 22:26
"Эвертон" бош мураббийи Карло Анчелотти Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенни Андреа Пирло билан таққослади.

"Эриксен - ҳужумда ҳам, орқа чизиқларда ҳам ўйнай оладиган мукаммал ярим ҳимоячи. У ажойиб пасларни амалга ошириши ва узоқ масофалардан мураккаб зарбалар йўллаши мумкин. Мен уни Андреа Пирлога ўхшатаман", - деди италиялик мутахассис "Football Italia" нашрига.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Italia