

"Бу қасос эмас. Балки ишни энг пастдан бошлагандирман. Жамоам доим ёнимда, бироқ улар мени ўз ҳолимга ташлаб қўйишгани йўқ. Ўтган 4-5 йил давомидаги уларнинг меҳнатини қадрлаш керак. Улар мени шундай инсон қилиб яратишди.
Ўз жойимда қолдим ва ишлашда давом этдим. Ўша саҳнада бўлишни истадим ва бўлдим. Бу "Олтин тўп" мен учун қадрли, чунки фаолиятимнинг энг чиройли лахзалари бўлди. Энди эса бу тарихга айланди.
Беш йил олдин ҳеч ким менинг "Олтин тўп"ни олишимни тасаввур қилмаганди. Ҳеч ким! Мана нима сабабдан бу "Олтин тўп" тарихга киради", - деди Бензема.



