

"Бу муаммо шу йили пайдо бўлгани йўқ, қор каби аста-секин йиғилган. Клубда ҳақиқий етакчилар бўлганида бундай муаммолар йўқ эди. Гаттузо, Пирло, Несте, Зеедорф ва Инзаги каби футболчиларни кетишини қабул қилиш қийин.
"Милан" бу муаммоларни бир йилда ҳал қила олмайди. Ҳозир "Милан"да бундай футболчилар йўқ.
Ҳар йили клуб кучли футболчи харид қилишга уринади. Бакка ва Луис Адриано ҳозирча таркибга қўшилиб кета олмади, Романьоллига эса тажриба керак. Балотелли... У ҳақида бир нима дея олмайман" - дейди Капелло.



