Канселу: “Месси “Ман Сити”да ажойиб мавсумни ўтказган бўларди”

Eldor Akmurzayev
2 сен 2020, 21:20
“Шаҳарликлар” ҳимоячиси Жоау Канселу “Барселона” форварди Лионел Мессининг “Сити” аъзоси бўлиши ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди.

“У буюк ўйинчи, буни инкор эта олмайман.

“Манчестер Сити” каби яхши ўйинчиларга эга жамоада у ажойиб мавсумни ўтказган бўларди”, дейди португалиялик.

Аввалроқ, Месси жорий трансфер ойнасида "Барселона"дан кетишига ишончи комил эмаслиги айтилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Daily Mail