Канселу дуранг ҳақида: "Лигадаги ҳолат оғирлашиб кетмоқда"

Mirjalol Normatov
17 дек 2023
"Барселона" футболчиси Жоау Канселу ЛаЛигада "Валенсия" билан ўйналган дуранг ҳақида гапирди.

"Бизда икки-учта гол уриш учун етарлича вазиятлар бўлди. Лигадаги ҳолат оғирлашиб кетмоқда, бироқ биз охиригача курашишимиз керак. Агарда барча вазиятлардан гол ура олганимизда 3 ёки 4та гол урган бўлардик.

Жамоамиз жуда ёш ва оғир даврдан ўтяпмиз. "Барселона" - дунёнинг энг йирик клубларидан бири, шу сабабли биз ҳам катта босим ҳис қиляпмиз. Бу менга ёқмоқда. Оғир пайтларда бўлсак ҳам, олдинга ҳаракатланишимиз керак", - деди Канселу.

Айни дамда "Барселона" 35 очко тўплаган ҳолда ЛаЛига турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport.es