Каннаваро: “Жаҳон чемпионатидаги ўйин даражаси анча паст”

Tolibjon Qosimov
3 июл 2014, 15:36
Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Фабио Каннаваро жаҳон чемпионатидаги ўйин даражасини танқид қилди.
Мундиал иштирокчилари ўз ўйини билан ҳеч қайси жиҳатдан ҳайрон қолдирмаяпти деб ҳисоблайди Каннаваро.

“Шуни айтишим мумкинки, биз яхши футбол кўрганимиз йўқ. Кўпгина жамоалар ҳужумда қанчалик ёмон ўйнашган бўлса, ҳимояда ҳам ҳудди шундай. Шу даража билан 150 тадан кўпроқ гол бўлди. Тушунаман, бу Бразилия ва ҳамма қувноқ, томошабоп футбол кўргиси келади. Бундай ўйин сифатли футболга ўхшамайди. Бразилия ва Аргентинага келадиган бўлсак, Неймар ва Мессидан ташқари жамоада бошқа бировни ажратиб кўрсатиб бўлмайди” – дейди Каннаваро.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›