Каннаваро Ўзбекистон МТЖ футболчисининг ўйинини стадиондан томоша қилди

Sherzod Nurmatov
29 дек 2026, 11:21
Ўзбекистон терма жамоаси устози Фабио Каннаваро БААда бўлди.

ЎФА матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ҳимоячи Абдулла Абдуллаев тўп тепадиган "Дибба Ал Фужайра" жамоасининг "Ал Васл"га қарши учрашувини бевосита стадиондан томоша қилди.

"Дибба Ал Фужайра" БАА Про лигаси доирасидаги учрашувда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Мезбонлар сафида ўзбекистонлик Абдулла Абдуллаев тўлиқ ҳаракат қилди. Жамоа 10 учрашувдан сўнг 3 очко жамғарган ҳолда чемпионат турнир жадвалида сўнгги – 14-ўринда бормоқда. "Ал Васл" эса 18 очко билан учинчи ўринга жойлашган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›