Каннаваро: “Месси топ футболчи, Марадона эса бошқа дунё”

Eldor Akmurzayev
9 май 2020, 20:30
Италиялик собиқ ҳимоячи Фабио Каннаваро “Барселона” сардори Лионель Месси ва Аргентина футболи афсонаси Диего Марадона ҳақида гапирди.

“Мессини жуда хурмат қиламан. Янги авлод учун у энг яхширларидан бири ҳисобланади. Марадона эса бошқача эди, боиси футбол ҳам ҳозиргидан фарқ қиларди. Уни доим тепишарди, аммо у вазиятни назорат қила оларди. Диего матонатли футболчи бўлган.

Лионель – топ-футболчи, лекин Марадона – бу ўзга дунё. Ҳеч қачон уни бошқалар билан таққосламаганман. Пеленинг ўйинларини кузатмаганман, аммо Диегоникини кўрганман. 7 йил ичида барча учрашувларини томоша қилдим. У яхшиларидан бири эмас, у энг зўри”, дейди Каннаваро.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›