Камара эртага "Рома" учун тиббий кўрикдан ўтади

Оқил Абдубарноев
30 авг 2022, 01:03
"Олимпиакос" футболчиси Мади Камара эртага Римда тиббий кўрикдан ўтади.

25 ёшли футболчи жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан Вейналдумнинг ўрнини тўлдиради. Камаранинг ижараси учун римликлар 1,2 млн евро тўлайди. Кейинчалик "бўрилар" ўйинчини 12 млн еврога сотиб олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун илгари "Рома" Андреа Белоттини ҳам ўз сафига қўшиб олганди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia