Кальехон Рим клубига ўтиши мумкин

Alisher
16 авг 2021
"Лацио" "Фиорентина" ҳужумчиси Хосе Кальехонга қизиқиш билдирмоқда.

Трансфер ташаббускори 34 ёшли испаниялик билан "Наполи"да бирга ишлаган римликлар бош мураббийи Маурицио Сарридир.

Кальехоннинг клуб билан тузган амалдаги шартномаси янги мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган. Битимда шунингдек уни бир йилга узайтириш мумкинлиги борасида банд ҳам бор.

Футболчи ўтган мавсум умумий 22та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: La Gazzetta dello Sport