Кака: "Пирло мукаммал мураббий бўла олади"

Mirjalol Normatov
14 окт 2020, 17:43
"Милан"нинг собиқ футболчиси Кака "Ювентус" бош мураббийи Андреа Пирло ҳақида гапирди.

"Кутилмаган хабар бўлди. Мен уни аввалига ёшлар жамоасида ишласа керак деб ўйлагандим, бироқ у бирданига бош жамоанинг устозига айланди.

Дўстларимни топ-жамоалар бошқарувида кўриш ажойиб. Бу ҳолат менга ёқади.

Пирло футболни яхши тушунади ва бошқаларга ҳам тушунтира олади. У кўплаб ажойиб мураббийлар билан ишлаган. Анчелотти, Аллегри, Конте…

Пирло мукаммал мураббий бўлади, чунки у шундай футболчи бўлган", - деди Кака.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport