
"Вазият анча ўзгарганига қарамай "Милан" Италияда чемпион бўла олади ва Чемпионлар лигасида узоққа бора олади. Жамоа сафида катта босимга дош бера оладиган футболчилар бор. Балотелли? У ажойиб футболчи. Бу ҳужумчи билан чиройли футбол намойиш эта оламиз", - дейди Кака.