UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   2 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  5 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  24 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  36 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0

Кабальеро пенальти қайтариш бўйича Кепадан омадлироқ экан Янгиликлар

Кабальеро пенальти қайтариш бўйича Кепадан омадлироқ экан

24 февраль куни "Челси" ҳамда "Манчестер Сити" ўртасида Англия лига Кубоги финал баҳси бўлиб ўтди.

Баҳс якунланишига бир неча дақиқа қолганида бош мураббий Маурицио Сарри Аррисабалага ўрнига Вилли Кабальерони туширмоқчи бўлди, аммо табло кўтарилганига қарамай, Кепа майдонни тарк этишни истамади. Натижада италиялик мутахассис ғазаб билан сув идишни ерга отди ва трибунаости йўлакчасига йўл олди. Бир неча сония ўтиб мураббий майдонга қайтди. Пенальтилар сериясида "Манчестер Сити" ғалабага эришди.

Ушбу воқеадан сўнг, B/R Football нашри "Челси" посбонларининг пенальтилардаги муваффақиятларини ўрганиб чиқди. Кепа Аррисабалага фаолияти давомида 25 марта 11 метрлик жарима зарбасини қайтаришга уринган ва уларнинг 8тасида (32%) ўз мақсадига эришган. Анча тажрибага эга бўлган Вилли Кабальеро дарвозаси томон эса 36 марта пенальти белгиланган. Кабальеро бундай жарималарда ҳамкасбидан анча муваффақиятлироқ экан. У 15та зарбани (42%) қайтара олган.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика