Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"

Aslanov Jasurbek
23 июл 2025, 15:49
Жозе Моуринью мураббийлик фаолиятидаги ўзгаришлар ҳақида гапирди.

"Менга нима мотивация беради? Кейинги ўйинда ғалаба қозонишни хоҳлайман, мен қилаётган ишим менга чиндан ҳам ёқади. Давом этмаслик ёки ўзимни ёш ҳис қилмаслик учун ҳеч қандай сабаб топа олмайман. Бундан ташқари, оилам бор, улар менга мотивация бериб туришади, яна кўп нарсалар олдинда эканлигига ишонтиришади.


20 йилча аввал фаолиятини бошлаган Моуринью билан бугунги Моуринью ўртасида ҳеч қандай фарқ кўрмайман: мавсумларга тайёргарлик кўришим, машғулотларни олиб боришим, мен билан ишлайдиганлар билан ўзаро алоқа ўрнатишга уринишим – буларда ҳеч қандай ўзгариш йўқ.


Бугун мураббий бўлиш аввалгидан қийинроқ. Ўйин қоидалари ўзгарди: мураббийлар штабининг тайёргарлиги ва ихтисослашуви бошқача бўлди.


Фаолиятим бошидаёқ мураббий – бу менеджер деб айтганман. Ўйинчиларнинг спорт тарбияси, оммавий ахборот воситалари... Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш, чунки дунё образларга қурилган. Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, лекин ҳозир эмас. Энди энг яхши образга эга бўлган энг яхши мураббий деб ҳисобланмоқда", – деди "Фенербахче" бош мураббийи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: A Bola