Жозе Моуриньо: «Челси» Чемпионлар лигасида фаворит эмас»

Narzulla Saydullayev
29 сен 2015, 07:42
«Челси» устози Жозе Моуриньо ЕЧЛ доирасидаги «Порту»га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.

«Матбуот анжуманига келишдан олдин, клуб музейига бордим. Музей, албатта ажойиб таассурот қолдирди. У ерда мен ютган совринларнинг ҳам борлиги ҳаяжонга солди.

Бу ерда икки ярим йил ишлагандим, барча совринларни ютгандик. Бу клуб менга халқаро майдонга эшикларни очганди.

«Челси» турли сабабларга кўра ЕЧЛда фаворит эмас. Ҳозирча фақат гуруҳ фаворити бўлишимиз мумкин», – дейди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru