

"Яқинда Гарет билан суҳбатлашгандим ва у тўпни чап оёқ ташқи тарафи билан қандай тепаётгани борасида қизиққандим. Ахир, авваллари у доим чап қанотда ўйнарди ва тўпни ўзи учун қулай чап оёқ ички тарафи билан тепаверарди. Аммо охирги вақтлар вазият бироз ўзгарган. Хаттоки у ҳимояда ўйнаганда ҳам чап қанотда эди. Мен Мальдини, Роберто Карлос ёки Факкетти ўнг қанотда ўйнаганларини кўрмаганман.
Балки, Бэйл айнан шу сабаб кўп жароҳат олаётгандир", – дейди Тошак.




