

Мадридликлар футболчиси олдинги ўйинда гол урди.
"Доим ўсишга ҳаракат қиламан. Бу менинг мавсумим бўлишига умид қиламан. Аммо, бундан кейин нима бўлишини билмайман", — дейди ўйинчи.
22 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум мадридликлар сафида 34та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 6та ассист қайд этди. Ҳужумчининг "Атлетико" билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.



