

Жиззах шаҳри ўз тарихида илк бор халқаро ўйинни қабул қилади. Айни пайтда Жиззахда бўлиб турган Жаҳонгир Файзуллаев тарихий ўйин бўладиган стадиондаги тайёргарликни суратга олиб ўқувчиларимизга тақдим этди.
Стадионда ОАВ вакиллари учун янги медиа трибуна ҳозирланди, Wi-Fi тизими ишлай бошлади. ОФК талаби бўйича яна кўплаб қулайликлар яратилмоқда. Умид қиламизки, бу нарсалар фақат халқаро ўйинлар учунгина эмас Суперлига, Кубок баҳсларида ҳам хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, "Сўғдиёна" - "Истерн" учрашуви соат 18:00да Жиззахдаги "Сўғдиёна" стадионида бошланади.















