UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Олий лига. 12-тур. LIVE Ҳисоблар  7 18:30Ўзбекистон U-21 - Россия U-21 0:1 LIVE   22 18:14Гектор: "Обамейянг - супермен эмас, у "Айнтрахт" футболчилари каби инсон"  0 17:55Стадиондан селфи №7 ФОТО  2 17:43Пике, Маскерано ва Видаль Испания Кубоги финалида ўйнай олади  1 17:25Спортчилар ижтимоий тармоқларда  4 17:12Кэхилл: "Арсенал"га ўтишга яқин эдим, аммо клублар келиша олишмади"  1 17:01"Қўқон-1912" - "Бухоро". Мухлислардан фотогалерея  9 16:41Кейн Премьер-лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 16:34Қашқадарё вилояти чемпионати. 2-тур баҳслари якунланди  2 16:30"Динамо": Абдумалик Абдуллаевни табриклаймиз  3 16:28Мирғиёс Сулаймонов: “Насаф” кучли ва уларга қарши ўйнаш доимо қийин”  0 16:24Баркамол авлод-2017. Футболда Қашқадарё чемпион  2 16:18“Локомотив-2006”: 3 ғалаба, ЦСКА билан дуранг, “Кёльн” га ютказдик  1 16:14Олег Тюлькин: "Қизилқум" биздан кучли ўйнамаган бўлсада, ғалаба қозониб кетди"  2

19 окт 10:32
Янгиликлар

Йигитларга кўпроқ эркинлик беринг, Дилшод ака!

Аввало кечаги ўйиндаги ғалаба билан ўзбек футболига бефарқ бўлмаган барчани табриклайман.
Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлаш ёқимли. Умуман олганда, биринчи ўйинни ютганимиз яхши бўлди. Айниқса, бош мураббий Дилшод Нуралиевнинг елкасидан тоғ ағдарилгани бор гап. 

БААга кетишдан олдин ЎФФ биносида ташкил этилган матбуот анжуманида ҳам, у ёққа боргач ўйинолди матбуот анжуманида ҳам Дилшод Нуралиев “Биринчи ўйинда ҳаяжонни босиб олиш жуда муҳим” қабилида кўп гапирди. Буни биз ҳам биламиз, футболчилар ҳам. Лекин мураббий доим шу гапни қайтарар экан, биринчидан, у футболчиларни янада саросимага солиб қўяди, иккинчидан эса ўзи ҳаяжонланаётган бўлади. Фақат буни оммага билдиришни истамайди ва гўёки шогирдларига қарата “Ҳаяжонни босиб олиш жуда муҳим” деяверади.

Кечаги баҳсда ўсмирларимизнинг ҳаяжони ҳалиям босилмагани кўриниб турди. Хусусан биринчи таймдаги баъзи палапартиш ҳаракатлар шунинг оқибатида келиб чиққан бўлса не ажаб. Шундай тасаввур уйғондики, гўё ўйиндан аввал бош мураббий футболчиларга ҳаддан ташқари кўп гапириб “ҳуркитиб” қўйган. Бу энг аввало асосий таркибда ҳаракат қилган 11 кишига боғлиқ.

Жамоамиз ўйини то биринчи алмаштириш амалга оширилмагунча зерикарли ҳамда оғир кўринишда давом этаверади. Лекин иккинчи тайм бошида Жавоҳир Сиддиқов майдонга тушгач, йигитларнинг кайфияти ўзгарди-қолди. “Пахтакор” футбол мактаби тарбиялануувчиси бирпасда ўйинга киришиб кетди. Ахир у Дилшод Нуралиевнинг қўл остида тарбия топган-да. Унгача футболчиларимиз тўпни у ёқдан бу ёққа судраш билан овора эдилар. Сиддиқов майдонга тушгач, ўйинга сал бўлсаям “жон” кирди. Мазмун-моҳият пайдо бўлди.

“Машъал” тарбияланувчиси Шоҳжаҳон Аблосов тушганидан сўнг эса боядан бери тенгма-тенг ўйин кўрсатаётган паманаликларни умуман таниб бўлмай қолди. Ана энди уларнинг ўйинида палапартишлик бошланди. Нотўғри пас бериш, тўпни дуч келган тарафга тепиб юбориш ва ҳоказо. Уларнинг мураббийи қолган дақиқаларда кўрсатма бериб ўтирмади. Шартта жойига бориб ўтирганча ўйиннинг қолган қисмини миқ этмай кузатди.

Маълумки, футболда “установка” асосан бошланғич таркибдан жой оладиган 11 футболчига берилади. Назаримизда, Нуралиев “установка” бераётиб йигитларни “қийнаб” қўйган бўлса керак. Чунки ўта ҳушёрлик билан ҳаракат қилишди бизникилар, аммо футболда ҳаддан ташқари ҳушёр бўлиш ҳам ўйинни қўлдан чиқаришга олиб келиши мумкин. Захирадан тушадиганлар эса мураббийнинг икки-уч оғиз гапини эшитиб, тезда ўйинга киришиб кетишади. Яъни, бундай пайтда уларнинг “нутқ” тинглашга вақти бўлмайди.

Эътибор берган бўлсангиз, Жавоҳир Сиддиқов билан Шоҳжаҳон Аббосовнинг майдонга тушиши натижасида ўйинимиз бирданига қовушиб кетди. Аввало Аббосов тушганидан сўнг орадан беш дақиқа ўтиб ҳисобни очганини айтиб ўтиш лозим. Бундан ҳам муҳими, энди қолганлар ҳам “уйғонишди” ва бутун жамоа яхши ҳаракат қила бошлади. Кўрдингизми, баъзан эркин ўйнашни уқтириш ҳам кўп фойда беради. Бизнинг менталитетда ҳадеб “нотиқлик” санъатини намойиш этиб, футболчиларга гап уқтиравериш шарт эмас. Ўйинчиларимизга икки оғиз гап ҳам етади. Шундай экан, шогирдларингизга кўпроқ эркинлик беринг Дилшод ака деб қоламиз.

 

Изоҳ: Сарлавҳадаги эркинлик деганда майдонда эркин ҳаракат қилиш (ортиқча босимларсиз) каби маънода қабул қилишингизни сўраб қоламиз. 

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди
Бугун юртимизнинг беш стадионида олий лиганинг 12-туридан ўрин олган...  107
"Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео) "Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео)
Бир неча кун олдин "Малага" ҳамда "Реал"...  92
"Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО "Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО
Европа лигаси финали доирасидаги "Аякс" - "Манчестер...  89
Европа лигаси. Бугун финал! Европа лигаси. Бугун финал!
Бугун Европа лигаси мусобақасининг ҳал қилувчи учрашуви бўлиб ўтади.  51
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: