Жезус "Брентфорд"га урган голини Винисиус услубида нишонлади

Оқил Абдубарноев
18 сен 2022, 23:11
"Арсенал" ҳужумчиси Габриэль Жезус "Брентфорд"га урган голини "Реал" вингери Винисиус Жуниор услубида нишонлади.

Аввалроқ Винисиус гол нишонлаш услуби учун ирқчиликка учраганди. "Канонирлар" форварди кўпчилик қаторида юртдошини қўллаб-қувватлади ҳамда навбатдаги голини айнан унинг услубида нишонлади.

Шунингдек, "тўпчилар" аъзоси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида "Рақсга туш, Вини" дея пост қолдирди.

"Ирқчи, сенга такрорлайман: "Мен рақсни тўхтатмайман". Винисиуснинг "майдонда маймунлик қилишни тўхтатиш" иборасига жавоби (мутолаа учун)

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Talksport