

«Мен доим Клаудио Раньерини қаттиқ ҳурмат қиламан. Биргаликда эришган нарсамиз шунчаки ғаройиб. Кўпчилик менга ишонмаганида Клаудио менга ишонди.
Унинг ишдан кетишида менинг айбим борлиги айтилмоқда, аммо бу ёлғон.
Бунга сабаб битта эди - ёмон натижалар, буни ҳамма тушуниб турибди. Вазиятни ўнглаш учун боримизни берамиз.
Клаудиога келажакда фақат омад тилайман. Барчаси учун катта раҳмат», – деб ёзади Варди инстаграмдаги саҳифасида.




