

32 ёшли ивуарлик футболчи ҳозирда "Ал Садд"ни бошқараётган Хави қўл остида ишлашга тайёр.
Трансфер тез орада амалга ошиши кўзда тутилмоқда. Ҳозирда томонлар Қатар футбол ассоциациясининг трансфер борасидаги тасдиғини кутишмоқда.
Жервиньо жорий мавсум "Парма" сафида 18та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 3та ассист қайд этган.



