UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  4 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  1 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  9 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  8 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  7 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  10 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  21 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  41 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  8

Жеррард мен ўйлагандек инсон эмас экан Янгиликлар

Жеррард мен ўйлагандек инсон эмас экан

3 йил аввал Умар Садик А Серияда "Рома" таркибида гол урди, лекин фаолиятида кутилганидек мунтазам ўсиш юз бермади.

Ҳозирда нигериялик футболчи ҳамон Рим клубига тегишли, аммо "Перужа"да ижарада тўп тепади. Мавсумнинг биринчи ярмида у Стивен Жеррард бошчилигидаги "Рейнджерс"да ўйнади ва бор йўғи 4 маротаба майдонга тушди.

Садик Шотландияда бўлган ишлардан жуда хафа бўлган.

"Жеррард – умуман мен ўйлагандек инсон эмас экан".

Аввалига "Рейнджерс"га ўтишга иккилангандим. Лекин у мени кўндирди, кунига 3-4 марта қўнғироқ қилиб, менга ишонишини, иқтидоримни юзага чиқаришим, футболчи сифатида ўсишимда ёрдам беришини айтди. Охир-оқибат клубга ижара асосида кўчиб ўтдим. Улар мен билан бир вақтнинг ўзида яна бир ҳужумчи билан ҳам шартнома имзолашди – Кайл Лафферти. Шундан кейин аҳвол ёмонлаша бошлади.

Кутилмаганда, менга биринчи жамоанинг кийиниш хонасидан фойдаланиш мумкин эмаслигини айтишди. Мен ёш болалар билан кийим алмаштирадиган бўлдим. Орадан бир неча кун ўтиб, машғулот марказидаги машиналар тўхташ жойига автомобилимни қўймаслигимни талаб қилишди. Мен ўзимни ерга урилгандек ҳис қилдим. Нимага бундай қилишаётганини, гап нимада эканини сўрардим, аммо ҳеч ким жавоб бермасди.

Бир куни инстаграмда лайк босганим учун менга 20 минг фунт жарима солишди. Ахир бу аҳмоқлик эмасми?! Биласизми, улар декабрь ойи учун маошимни ҳали ҳам беришмаган...

Ижара муддати ўз ниҳоясига етганидан сўнг, Жеррард ҳаттоки мен билан хайрлашгани ҳам йўқ. Унинг фаолияти қандай бўлади, буни билмайман. Лекин ундан буни кутмаган эдим", — дейди Умар Садик.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика