

ЖЧ саралаш иккинчи босқичдаги рақибимиз Сингапур терма жамоаси Ар Риёд шаҳрига етиб борди. Халқаро аэропортда сингапурлик футболчилар тантанали равишда кутиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Сингапур баҳси 7 июнь куни "Қирол Фаҳд" стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 23:00да бошланади.






