ЖЧ саралаш. Сон Хёнг Мин терма жамоасига ғалаба келтирди

Xayrulla Xoliqov
7 окт 2021, 18:47
Бугун Осиё минтақасида ЖЧ саралаш баҳсларининг учинчи босқич 3-тур ўйинлари бўлиб ўтяпти.

"A" гуруҳида дастлабки учрашув ўтказилди. Жанубий Корея ўз майдонида Сурияни қабул қилиб, қийинчилик билан 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ўйиннинг 47-дақиқасида кореяликлар ҳисобни очган бўлса, 83-дақиқада Омар Хрбин ўртадаги мувозанатни тиклади. 

Баҳс дуранг натижа билан якунланиши мумкин бир пайтда Сон Хёнг Мин катта саҳнага чиқиб, 88-дақиқада сурияликлар дарвозасини ишғол қилди ва ўз терма жамоасига навбатдаги 3 очкони тақдим этди. 

Ушбу гуруҳда бугун шунингдек, БАА - Эрон, Ироқ - Ливан учрашувлари ҳам бўлиб ўтади. Турнир жадвалида Жанубий Корея 7 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги Эрон ҳисобида 6 очко ва учинчи ўриндаги БАА ҳисобида 2 очко бор.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia