UZ

Сўнгги янгиликлар

17:14"Атлетико" Лунинни "Реал"дан 15 млн еврога харид қилишга тайёр эди  0 16:32"Манчестер Юнайтед" де Лигт учун "Бавария"га 45 млн фунт таклиф қилади  1 16:02"Ливерпуль" Саудия Арабистони клублари учун ван Дейкка нарх қўйди  1 15:38"Барселона" де Йонг билан шартномани узайтирмоқчи  4 15:10Улуғбек Ҳошимов: "Ўзим катта бўлган жамоага қайтиш ёқимли. "Пахтакор" билан катта ютуқларга эришишни мақсад қилганман"  3 14:33"Ал Иттиҳод" Эдерсонни харид қилишга уриниб кўради, "Ман Сити" 50-60 млн евро хоҳламоқда  0 13:47"Астон Вилла" "Барселона" собиқ ўйинчисини сотишга тайёр  0 13:20"Манчестер Юнайтед" Маунтни сотишга тайёр  2 12:55ПСЖ йирик трансферга қўл уришга яқин  1 12:39Қирғизистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзимиз йўл қўйган хатоларимиз сабабли мағлуб бўлдик. Осиё кубогида Японияни мағлуб этганимиздан сўнг босимни ҳис қилдик"  1 12:17"Барселона" Уильямснинг товон пулини фаоллаштиришга тайёр  1 11:48Феликс "Бенфика"га қайтиши мумкин?!  0 11:20"Реал" ўйинчилари ва ходимлари Мбаппенинг ўзини тутишидан ҳайрон  6 10:51Карло Анчелотти «Реал»да Килиан Мбаппедан қайси чизиқда ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 10:21Ҳусниддин Нишонов: "Ҳозир фақатгина жисмоний ҳолатимиз ва ҳимоямизни яхшилаш ҳақида ўйламоқдамиз"  1

ЖЧ саралаш олдидан. Шимолий Корея - дастлабки рақиб Янгиликлар

ЖЧ саралаш олдидан. Шимолий Корея - дастлабки рақиб

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичини ўз майдонида Шимолий Кореяга қарши баҳс билан бошлайди.

Ўйин 5 сентябрь куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Шундай қилиб ҳал қилувчи саралашда илк рақибимиз Шимолий Корея бўлади. Бу жамоани хоҳ Шимолий Корея денг, хоҳ КХДР.


Узбекистан

Кубок Мира квалиф. АФК - 3-й раунд гр. A . 1-тур

05/09/2024, 15:00

-
:
-
Бошланмади

КНДР



Албатта, ўйинга яқин қолганда рақиб ҳақида янада кўпроқ маълумот берамиз, ҳозир эса асосан улар ҳақидаги умумий тушунча ва қандай қилиб 3-босқичга етиб келгани ҳақида суҳбатлашамиз.




Биасизми, бу жамоа икки марта ЖЧда қатнашган


Ҳа, шундай. Биз кўпинча кучсиз деб биладиган КХДР терма жамоси ўз тарихи мобайнида икки бор жаҳон чемпионатида иштирок этган. Биринчиси олис 1966 йилга бориб тақалади. Ўшанда шимолликлар Осиё-Океания ўтиш ўйинида Австралия билан беллашиб, 6:1 ҳамда 3:1 ҳисобида зафар қучган ҳолда Осиёдан ЖЧнинг ягона иштирокчисига айланганди.

Иккинчи иштирок эса 2010 йил ЖАРда ўтказилган мундиалга тўғри келади. Бунда Шимолий Корея ҳал қилувчи босқичда Жанубий Кореядан сўнг иккинчи ўринни эгаллаб ЖЧ йўлланмасига эга чиққанди. Яна кимларни ортда қолдириб дейсизми, Саудия Арабистони, Эрон ва БААни. Келинг, шу ўринда натижаларни эслаб ўтамиз.




1-тур. БАА - КХДР 1:2
2-тур. КХДР - Жанубий Корея 1:1
3-тур. Эрон - КХДР 2:1
4-тур. КХДР - Саудия Арабистони 1:0
5-тур. КХДР - БАА 2:0
6-тур. Жанубий Корея - КХДР 1:0
7-тур. КХДР - Эрон 0:0
8-тур. Саудия Арабистони - КХДР 0:0

Кейинчалик мундиалда "G" гуруҳидан жой олган Шимолий Корея Бразилия, Португалия ва Кот-Д'Ивуарга қарши майдонга тушиб, барча ўйинларда мағлуб бўлган ва ноль очко билан мусобақани тугатган.




КХДР учинчи босқичга қандай етиб келди?


Яна ҳозирги даврга қайтамиз ва Шимолий Кореянинг қандай қилиб учинчи босқичга етиб келгани ҳақида фикр юритамиз. Бу жамоа рейтингда бирмунча юқори ўринда бўлгани сабаб иккинчи босқичдан курашга қўшилди ва қуръа пайтида Япония, Сурия ва Мьянма билан бир гуруҳда жой олди. Гуруҳдаги барча 6та учрашувни ғалаба билан якунлаган Япония терма жамоаси 18 очко тўплаб кейинги босқичга чиққан бўлса, КХДР 9 очко билан иккинчи ўринни эгаллади ва Сурияни ортда қолдирган ҳолда учинчи босқичга етиб келди.

2-босқичдаги натижалар:

1-тур. Сурия - КХДР 1:0
2-тур. Мьянма - КХДР 1:6
3-тур. Япония - КХДР 1:0
4-тур. КХДР - Япония 0:3 (техник ғалаба, Японияда "тарқалаётган каксаллик сабаб" КХДР бу ўйинга мезбонлик қилишдан бош тортди ва натижада рақиб фойдасига техник ғалаба ёзилди).
5-тур. КХДР - Сурия 1:0
6-тур. КХДР - Мьянма 4:1

Эътибор бериб қарасак, КХДР 9 очкони икки бор Мьянма ва бир марта Сурияни мағлуб этган ҳолда қўлга киритган. Нега Сурия чиқа олмади? Чунки улар уйда КХДР ва Мьянмани ютгани билан сафарда айнан Мьянмага қарши 1:1 ҳисобида якун топган. Мана шу дуранг Сурияни гуруҳда қолдириб кетди.




Яна бир маълумот шуки, КХДР охирги 2та уй учрашувини ўз майдонида эмас, балки Лаос пойтахти Вьентьянда ўтказди. Бу ерда "Янги Лаос Миллий Стадиони" бор бўлиб, ўз бағрига 25 минг томошабинни сиғдира олади.

Ҳозирча Шимолий Корея терма жамоасининг 3-босқич уй учрашувларини қаерда ўтказиши аниқ эмас. 19 ноябрь куни КХДР майдонига сафар қилишимизни ҳисобга олсак, бу ҳам биз учун муҳим ҳисобланади. Балки ОФК КХДРга яна Лаосдаги стадиондан фойдаланишга рухсат берар. Буни энди вақт кўрсатади.




P.S. КХДР терма жамоасини айни пайт 46 ёшли маҳаллий мутахассис Син Ёнг Нам бошқаряпти. Сурияга қарши ўйиннинг 90+2-дақиқасида гол уриб ўз жамоасига ғалаба тақдим этган футболчи Жонг Ил Гван бўлиб, у 1992 йилда туғилган ва КХДР тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. 2011 йилдан бери терма жамоада ўйнаб келаётган бу ҳужумчи шу пайтгача 80 ўйинда майдонга тушиб, 30та гол урган.


Х.Холиқов.


Муаллифнинг олдинги мақолалари  

Ҳал қилувчи саралаш олдидан: Уйда бошлаб уйда тугатиш устунлик берадими?    

ЖЧ саралаш олдидан. 5 сентябргача нима қиламиз?        

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+1   
08 июл 13:47:33
Акрамжон Халилов
Энг асосийси 1-чи ўйинда ишончли тарзда ютиш керак, ана ўшанда бошқалар қўрқиб тушади.
+1   
08 июл 13:31:29
Шахрух Палванов Палванов
Корея билан хисоб китобимиз канака ким неччи марта ютган шуни хам ёзинглар
   
17 июл 23:31:19
Darxan
O'yin soat 19:00da bo'ladi. 15:00 dep xato ketgan unga axamiyat bermaglar.
   
09 июл 07:27:49
Abdusalom Mirzayev
Farxod Saydullaev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нега 5 сентябрь соат 15:00 га уйин вакти иссик булмайдими
Жуддаям яхши вақт танланган, хамма ишда бўлади, бунёдкор кўчаларида тирбандлик бўлмайди. Каллаларинга шунақа ҳолат қаердан келади а, калларинга сенларни калларинга.
   
08 июл 19:20:06
Mavlon Raimov
Xatto shular ham o‘ynashdi o‘sha jchda. Bizikilar yurishibdi haliyam infratuzilma, vitamin deb.
   
08 июл 16:33:57
Худойкулов Абдихаким
Shimoliy Koreya tartib intizom tomondan kuchli ded bilaman,xozirgi vaqtda terma jamoamiz ulardan.xar tomonlama.kuchli maksimal 6 ochko bemalol oladiulardsn
   
08 июл 15:13:23
Азим Исмаилов
3 боскичда осон ракиб булмайди лекин бу дегани ш корея билан уйинда галабадан бошка нарсани терма жамоадан талаб килмаслигимиз нотугри булса керак
Шунинг учун факат галаба ...
   
08 июл 15:12:40
Davronbek Abduvaliev
Бизни УФА дагғ рахбарлар хал қилишсин, сафардаги ўйинни бетараф стадионда ўтказишга,
   
08 июл 15:12:38
Davronbek Abduvaliev
Бизни УФА дагғ рахбарлар хал қилишсин, сафардаги ўйинни бетараф стадионда ўтказишга,
   
08 июл 15:12:18
Davronbek Abduvaliev
Бизни УФА дагғ рахбарлар хал қилишсин, сафардаги ўйинни бетараф стадионда ўтказишга,
   
08 июл 14:36:16
Шахрух Палванов Палванов
Soccerland777 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўзбекистон ҚХДР билан ўйинларда 7 та ўйинни ютган, 3 та дуранг ўйнаб, 1 марта мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 22 - 9. Ўзбекистон фойдасига. Расмий ўйинларда 5 марта тўқнаш келганмиз. 4 та ғалаба, битта мағлубият.
Катта рахмат устунлик биз тарафда экан
   
08 июл 14:35:22
Fan_BARCA
Farxod Saydullaev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нега 5 сентябрь соат 15:00 га уйин вакти иссик булмайдими
Koreya vaqti bilan qo'yganda lekin o'yin toshkentda
   
08 июл 14:23:46
Farxod Saydullaev
Нега 5 сентябрь соат 15:00 га уйин вакти иссик булмайдими
   
08 июл 14:22:16
Soccerland777
Шахрух Палванов Палванов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Корея билан хисоб китобимиз канака ким неччи марта ютган шуни хам ёзинглар
Ўзбекистон ҚХДР билан ўйинларда 7 та ўйинни ютган, 3 та дуранг ўйнаб, 1 марта мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 22 - 9. Ўзбекистон фойдасига. Расмий ўйинларда 5 марта тўқнаш келганмиз. 4 та ғалаба, битта мағлубият.
   
08 июл 14:15:06
Алишер Абдушохидов
Омад
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика