UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  0 20:05"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  33 19:53Венесуэла терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series турнири учун қайдномасини эълон қилди  3 19:07"Реал" Куртуани йўқотди  5 18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  3 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  73 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  3 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  7 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  4 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  5 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1 13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  4 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  5

ЖЧ-2024. 1-тур. Ўзбекистон — Нидерландия. Превью Янгиликлар

ЖЧ-2024. 1-тур. Ўзбекистон — Нидерландия. Превью

Бугун футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатига старт берилади.

Ўзбекистон — Нидерландия

"А" гуруҳи, 1-тур

Ҳумо арена, Тошкент

20:00


ФИФА рейтингидаги ўрни

Ўзбекистон (11)

Нидерландия (36)

Ўйин

Ўзбекистон спорт тарихидаги энг йирик ўйинлардан бири ўтказилиши кутилмоқда. "Оқ бўрилар" жароҳатлар дастидан қийинчиликларга дуч келаётган бўлса-да, ўсиб келаётган юлдузлар Аброр Ахметзянов ва Фазлиддин Ботиров уларнинг ўрнини босишга ҳаракат қилади. 24 йил ичида биринчи марта катта саҳнага қайтган Нидерландия ажойиб дарвозабон Мануэль Куйк ва ажойиб иқтидор эгаси Аюб Бухорий сингари етакчиларга эга.

Футзалчилар фикри

"Таркибга жалб этилганимдан жуда хурсанд бўлдим. Биз Нидерландияни диққат билан ўрганяпмиз. Бизда кўплаб жароҳатлар бор, лекин уларнинг ўрнини боса оладиган ўйинчилар етарли. Ёшлардан Аброр Ахметзянов ва Фазлиддин Ботировлар жуда яхши ўйнамоқда", деди жароҳат олган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Дилшод Раҳматов ўрнига чақирилган Анасхон Раҳматов.

"Унутилмас ўйинни бошдна кечирамиз. 12 минг томошабинга мўлжалланган арена лиммо-лим бўлишига шубҳа йўқ. Олдимизда қийин синов кутиб турибди. Маҳаллий мухлислар шовқин-сурон кўтариб, бизга қаршилик қилишга ҳаракат қилишади, лекин Финляндияга қарши ўйинда ҳам шундай ҳодисани бошдан кечирганмиз. У ерда барча оппоқ кийимда эди, қийқириқлар авжида эди, лекин биз бунга бардош бердик. Ўйлайманки, Ўзбекистонга қарши учрашувда ҳам муносиб қаршилик кўрсатишни уддалаймиз", деди Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Жорди Кретье.

Қизиқарли маълумот

Ушбу турнирда икки ака-ука Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиши керак эди, аммо энди уларнинг ҳеч бири қатнашмайди. Дастлаб Даврон Чориев, сўнгра Дилшод Раҳматов жароҳат туфайли мусобақада иштирок эта олмайдиган бўлди.

Нидерландиялик юлдуз Аюб Бухорий "Аякс" ва Марокаш терма жамоасининг собиқ футболчиси Нурдин Бухорийнинг укаси ҳисобланади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика