

Ушбу ўйин 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг илк стадиони ҳисобланади. Финалдан аввал "Khalifa International Stadium" очилиш маросими бўлиб ўтди.









Бу стадионда нафақат ЖЧ-2022 ўйинлари, балки 2019 йил бўлиб ўтадиган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади. Khalifa International Stadium аренаси реконструкциядан сўнг ўз бағрига 40 минг мухлисни сиғдира олади ва ФИФАнинг барча талабларига жавоб беради. Стадионда ҳавони салқинлаштирувчи махсус инновацион тизим ўрнатилган. Барча секторлар том остида жойлашган.




Амир Кубоги "Ал-Садд"га насиб этди. Кубок "Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Хави Эрнандесга топширилди.

Ушбу учрашувга ФИФА президенти Жанни Инфантино ташриф буюрди





